Боғ МФЙ, Беруний кўча 69-кўп қаватли уйда яшовчи ота-онамдам хабар олгани келсам, ён қўшним эшиги ичкарисидан қулфланиб қолгани, уй ичида икки норасида гўдаги йиғлаяпганига гувоҳ бўлиб қолдим. Онаси ташқарида йиғлаб ўтирибди.
Мен зудлик билан Фавкулодда вазиятлар Уйчи туман бўлимига қўнғироқ қилдим. Орадан беш дақиқа ўтмай тезкор ходимлар- навбатчи Д. Отамирзаев, З. Камолов, А.Жабборовлар етиб келиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида уй эшигини очиб, 3 ва 1 ёшли болаларни онасига соғ -саломат топширдилар. Кўрсатилган ёрдам учун ФВБ тезкор ходимларига болаларнинг онаси миннатдорчилик билдирди.






