йчи туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 73-сессияси бўлиб ўтди.
Уни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.
Дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 3787 IV/KҚ-642-IV сонли қўшма қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини Ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармонининг туманда ижроси ҳақида”, “Уйчи тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди. Шундан сўнг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида”, “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29- сонли Фармонининг туманда ижроси тўғрисида”, “ 2024 йилнинг 6 ойида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи ҳақида”, “2024 йилнинг 6 ойи давомида туман прокуратураси томонидан қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар юзасидан туман прокурорининг ҳисоботи ҳақида”, “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғининг ҳисоботи ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси бюджет кодексининг 148-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 1 апрелдаги 45-сонли буйруғига асосан, маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 1-чорак ижроси тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси ҳамда 2023 йил 22 декабрь кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида кўтарилган муҳим масалалар, устувор йўналиш ва вазифаларни амалга оширишда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини ролини кучайтириш тўғрисида”ги Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмасининг фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида” туман бўлинмаси раиси Э.Юнусова сўзга чиқди.
“Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва котибияти ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги “Темир дафтар” орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 313-сонли қарори ижроси ҳақида”, “Aёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш таклифлари тўғрисида”ги масалалар ҳам муҳокама этилди.Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жонли эфир (https://www.facebook.com/share/v/BeASh9tYCymqsUYJ/?mibextid=oFDknk)






