Ўрганишда, туман ички ишлар бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда жамоат тартибини сақлаш хизматининг тунги иш фаолияти, навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик гуруҳларининг хизмат ўташ жараёнлари ўрганилиб, маҳаллаларда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли "ижтимоий профилактика" тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, “Беруний” маҳалласида еттилик фаолияти ўрганилиб, тегишли тавсиялар бериб ўтилди ва туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахслар билан суҳбатлашилди.
Вилоят прокурори ва бошқа масъуллар томонидан ўрганиш ишлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.






