Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙда истиқомат қилувчи Соҳибахон Абдуваҳобова ишсизлиги туфайли "Аёллар дафтари"га, унинг қизи Умида Набиева "Ёшлар дафтари"га киритилган эди.
Маҳалла ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли кўмагида унга тикувчилик фаолиятини олиб бориши учун имконият яратиб берилди. Яқинда улар иккита тикув машинаси ва иккита аверлов тикув машинасини ҳам қабул қилиб олишди. Соҳибахон келгусида жами 20 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаш ниятида.
Бетоблиги боис иш топишда қийналган Соҳибахон бугун яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, даромад топаётганидан мамнун.
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.






