Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Ҳожиобод МФЙда яшовчи Одилжон ота Алимов тўқсон тўрт ёшни қарши олганлар.
Кўп йиллар собиқ “Қизилравот” тажриба хўжалигида бош пудратчи ёрдамчиси, бригадир бўлиб ишлаган отахон кейинчалик Қизилравот пахта заводида тарозибон бўлиб, пенсияга чиққанлар. Меҳнат фаолиятлари давомида кўплаб медаллар билан тақдирланганлар.
Беш фарзанднинг отаси, қирққа яқин набираларнинг суюкли бобоси бўлган отахон бугунги кунларга шукроналар айтиб, доимо дуодалар.
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.






