Уйчи тумани фахрийлари ишчи гуруҳи аъзолари ва "Nam-Fos" агромаркази мутахассислари вилоят ҳокими вакили Т. Исматиллаев раҳбарлигида “Бирлашган Деҳқонобод” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта майдонларида мониторинг ўтказди.
Бугунги кунда пахтачиликдаги хавфли зараркунандалар - ғўза қандаласи, ўргимчаккана ва кўсак қуртига қарши биологик ва кимёвий ишлов бериш ҳамда ғўзани чеканка қилиш, бегона ўтлардан тозалаш юзасидан тегишли агротехник тавсиялар берилди.






