Бугун Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги олдидан ана шу шиор остида “Маънавият фестивали” бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими томонидан кун давомида ташкил қилинган тадбирлар туман марказидаги “Мустақиллик боғи” амфитеатрида ”Ватан мадҳи” мавзусидаги гала концерт билан якунланди.

Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, таниқли актёр ва кинорежиссёр Исамат Эргашев, актёр Ўткир Менглиев, филология фанлари номзоди, доцент Олим Тошбоев, шоир Дилшод Ражабов, хонанда Мирқосим Жалоловлар иштирок этдилар.

Ижодкорлар ўқиган шеърлар дилрабо куй-қўшиқ ва рақсларга уланди. Туман маданият бўлими санъаткорлари маданий хизмат кўрсатишди.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев қатнашди.