Эрта тонгдан

Қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган ҳар бир агротехник тадбир мўл ва сифатли ҳосил етиштирилишида муҳим аҳамиятга эга.

Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев бошчилигидаги соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи шу мақсадда 2-сектор ҳудудида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Дастлаб “Қашқалдоқ Беруний” СИУда жойлашган “Муҳаммадали Исроил” фермер хўжалиги ғўза майдонлари кўздан кечирилди. Ҳашаротларга қарши курашишни кечиктирмаслик топшириғи берилди.