Кейинги пайтда Уйчи тумани марказидаги йўловчилар юрадиган йўлакларга айрим фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан турли қурилмалар қўйилиб, тартибсизлик юзага келиб қолди. Бу йўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ишчи гуруҳи томонидан йўллардаги тартибсизликлар бартараф қилиниб, фуқароларга белгиланган жойда савдо-сотиқ билан шуғулланиш тушунтирилмоқда.