Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонасидаги корхоналар билан танишилди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонаси бошқарув кенгаши раиси Адем Жейлан ҳамроҳлигида ушбу ҳудуддаги саноат корхоналарида бўлди.

Делегациямиз йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганди ва ўша ернинг ўзида компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, дунёга машхур бўлган Koton текстиль бренди раҳбарияти билан учрашилиб, компаниянинг савдо логистика маркази ва марказий омбори фаолияти билан танишилди.Эътиборли жиҳати, мазкур компания раҳбарияти Наманган вилоятидаги йирик текстиль корхоналари билан кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда шартномалар имзолаш истагини билдирди.

Делегация фаолияти давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.