Бугун туман ҳокимлигида теримда фаоллик кўрсатган ва ўз олдига қўйган мақсадга эришган “Ал Машхад саховат файз”, “Оролобод”, “Даврон имкон Фурқат файз” фермер хўжаликлари раҳбарларига туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Фермер хўжаликлари ва ММТП, СИУ раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда туман ҳокими М.Маматхонов, вилоят ДСБ бошлиғи А.Тиллаволдиев сўзга чиқиб, бугунги ёруғ-очиқ кунларнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, терим суръатини ошириш, ҳашарчиларни жалб қилиш, терим пулларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб боришни таъкидладилар.