Туманимиз пахтазорларида йиғим-терим давом этмоқда.Вилоят ҳокимлигининг
етакчи мутахассиси Д.Эргашева, вилоят бош отинойиси Х.Раҳмонова, туман ҳокимлигининг бош мутахассиси Ж.Қосимов, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Р.Назарова, туман бош отинойиси М.Мамажонова, ҳудуд расмий ва таянч отинойилари Истиқлол, Обод МФЙларида бўлиб, аҳоли билан тарғибот учрашувларини ташкил қилишди.Тадбир давомида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, шунингдек давлатимиз бойлиги бўлган пахтани нест-нобуд қилмай териб олишга, шу орқали даромадни кўпайтиришга чақирилди.






