“Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан "Шаршара" масканида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги ОАВ ва блогерлар вакиллари, жамоатчи мухбирлар ва фахрийлар қатнашдилар.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Мирзамова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди. ОАВ, блогер ва меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.