Уйчи тумани ғаллазорларида ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда.

Айни вақтда Наманган илмий тажриба станциясининг Қизилравот бўлимида ўрим уюшқоқликда бормоқда. 48 гектар майдонда “Антонина”, “Давр” каби ғалла навларидан мўл ҳосил олинмоқда. Дастлабки натижалар чакки эмас – ҳосилдорлик 65 центнердан ошмоқда.

Бўлимда Фарҳод Ҳабибуллаев раҳбарлигидаги 21-отрядда комбайн операторлари Холмамат Мўминов, Ўткирбек Маматқулов, туман ИИБдан Ҳусанбой Тўхтабоев, туман ФВБдан Садриддин Боймирзаевлар жонбозлик кўрсатишмоқда.

Бугун “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев бошчилигида нуронийлар вакиллари, туман бош имом хатиби О.Исақовлар мазкур бўлим ғаллазорларида бўлиб, дуолар қилишди, ҳосилга барака тилашди.