Унда ёшларни оилага тайёрлаш, ажримлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳожиларни кутиб олишда исрофгарчилик, дабдабабозликка йўл қўймаслик каби масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исақов, МФЙ раиси Т.Мавлонов, ҳоким ёрдамчиси М.Эргашев, хотин-қизлар фаоли И.Қаҳҳорова, маҳалла нуронийси А.Юсупов, туман нуронийлар кегаши аъзоси А. Нажмиддиновлар сўзга чиқишди. Мулоқот давомида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.






