Мамлакатимиз  раҳбарининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарорига асосан Уйчи туманидаги  7-мактаб инвестиция дастурига киритилди. 

12286 млн. сўм маблағ эвазига мазкур мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилади, мавжуд 1044 ўринли биноси капитал таъмирланади. 

Қурилиш ишларининг бошланиши аввалида мактабда нуронийлар ва фаоллар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими  Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, туман бош имом хатиби О.Исаков, мактаб  директори  Ш. Насриддиновлар қатнашиб, эзгу тилаклар билдиришди. Шу куни жонлиқ сўйилиб, дуолар қилинди.