Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш:Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ЎзР ВМ, ЎзРда Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари:Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди; Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартибини, Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ҳамда рўйхатга олиш варағининг шаклларини тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартибини белгилайди; давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради; Аҳолини рўйхатга олишга жисмоний ва юридик шахларни жалб этиш ва ҳақ тўлаш тартибини белгилайди. Ўзбекистон республикасида АРОни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси:Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда жараёнларнинг мувофиқлаштирилиши ва маниторингини амалга оширади; Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини таҳлилини ўтказади; Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, Аҳолини рўйхатга олиш материалларига ишлов беришни ташкил этиш ва унинг якуний натижаларини эълон қилиш масалаларига доир таклифларни кўриб чиқади; Аҳолини рўйхатга олишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб қилиш ва ишига ҳақ тўлашни ташкил қилади; Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; Республика комиссисини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Респбликаси Президенти томонидан белгиланади, Статистика агентлиги республика комиссиясининг ишчи органидир.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи:Рўйхатга олиш хужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дастури ва рўйхатга олиш хужжатларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва ишлов беради; рўйхатга олиш варағи ва бошқа хужжатларни сақланиши ва йўқ қилинишини тартибини белгилайди

holini ro'yxatga olishda maxfiylik prinsipi.

Shaxsga doir ma’lumotlarning maxfiyligi prinsipi: Aholini ro‘yxatga olishning shaxsga doir ma’lumotlari maxfiy bo‘lib, respondentning roziligisiz oshkor etilmaydi va tarqatilmaydi. Ro'yxatga olish doirasida har bir shaxs va mamlakatning har bir uy xo'jaligi to'g'risidagi ma'lumot to'planadi. Aholini ro'yxatga olish shaxslarning shaxsiy hayotlari bilan qiziqmaydi. Aholini ro'yxatga olishning maqsadi jamiyat va aholi guruhlari haqida statistik ma'lumotlarni ishlab chiqishdan iborat. Shu asosda jamoatchilik shaxsga doir ma'lumotlarning maxfiyligini saqlanishiga ishonch hosil qilishi kerak. Ismlar, manzillar va Shaxsiy identifikatsiya raqamlari shaxsiy identifikatorlarni ro'yxatga olish natijalarini paydo bo'lishiga yo'l qo'ymasligi va boshqa ma'lumotlardan imkon qadar tezroq chiqib ketishi uchun aholini ro'yxatga olish jarayonida oshkor qilinmasligi kerak. Maxfiylik talabi ro'yxatga olish jarayonida to'ldirilgan ro'yxatga olish varaqalarinihimoya qilish va ularni qayta ishlash va yakuniy materiallar va nashirlarda mavjud bo'lgan ma'lumotlarni himoya qilish bilan yakunlangan aholini ro'yxatga olishning barcha bosqichlarini qamrab oladi. Jamoatchilik tomonidan taqdim etilgan ma'lumotlarni qayta ishlash jarayonlarida ro'yxatga olish organlari xodimlar va ular tomonidan ro'yxatga olish ishlarini o'tkazishda ishtirok etish maqsadida yollangan barcha shaxslar tomonidan to'liq maxfiylik tamoyillariga rioya qilishlari kafolatlanishi kerak. Ko'pgina mamlakatlarda bunday axborotni himoya qilishni ta'minlaydigan ichki qonunlar, xususan, ro'yxatga olish qonunchiligi yoki ma'lumotlarni himoya qilish va axborot erkinligi bilan bog'liq umumiy qonunchilik shaklida bo'ladi. Davlat statistika agentligi hamda tegishli vazirlik va idoralar xodimlari tomonidan MDH va boshqa ko'plab xorijiy mamlakatlar tajribalarini o'rgangan holda qonun ishlab chiqildi hamda Qonunchilik palatasi tomonidan 2019 yil 21 noyabrda qabul qilindi, Senat tomonidan 2020 yil 28 fevralda ma'qullandi O'zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 2020 yil 16 mart kuni O'RQ-611-son bilan qabul qilindi.Qonunning 10-moddasida "Aholini ro'yxatga olishning shaxsga doir ma'lumotlari maxfiy bo'lib, respondentning roziligisiz oshkor etilmaydi va tarqatilmaydi" deb belgilab qo'yilgan.