Сайёр қабулда суд тизимига доир 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 3 таси жиноят, 8 таси фуқаролик ишлари бўйича, 1 таси иқтисодий, 1 таси маъмурий судга оид масалаларни ташкил этди. Мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 9 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани судининг сайёр суд мажлисида Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 6 нафар назорат остидаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.