Поп тумани "Юксалиш" ММТП ҳудудидаги "Мирзаорол уруғчи" фермер хўжалиги ғалла майдонида 2024 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон ҳосилини нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида уюшқоқлик билан йиғиб олиш ҳамда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари, кластер, вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари вакиллари, ММТП раислари, фермер хўжаликлари ҳамда ғалла ўримига бириктирилган отряд раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан масъул мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Вилоят ҳокими ҳар бир йўналиш бўйича масъулларни бириктириб, аниқ вазифаларни белгилаб берди.