Уйчи тумани 1-секторда жойлашган "Бирлашган Деҳқонобод" ММТП ҳудудидаги "Муҳаммадмусо Болтабоев" фермер хўжалигининг 23 гектар  майдондаги ғўзаси баравж ривожланмоқда. Бу майдонларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. 4 марта культивация қилинди. 

Уйчи тумани "Уйчи миришкор қаноти" ММТП ҳудудидаги "Олакўприк саховати" фермер хўжалигининг 30 гектар майдондаги ғўзаси 3 марта культивациядан чиқди, чуқур чизел ўтказилди, айни вақтда суғорилмоқда. Сувчи Нўъмонжон Фозилов, Обидхон Абдуқаҳҳоровлар суғориш ишларини олиб боришмоқда.