Бугун Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев маҳалла ёшлар етакчилари билан учрашди.
Учрашувда, хусусан, миграциядаги ёшлар билан ишлаш, миграциядан қайтган ҳамда оғир тоифадаги ёшларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича бириктирилган масъуллар билан ҳамкорликда иш ташкил қилиш кераклиги тушунтирилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелда «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-153-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ёшлар етакчиларига вазифалар белгилаб берилди.






