Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Дўстлик, Мустақиллик МФЙлари еттилиги фаолияти, самарали иш ташкил этиш, кексалар маслаҳат гуруҳининг ёшлар тарбиясига масъуллиги, бувижонлар мактаби, мигрантларни аниқлаш ва уларни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Йиғилишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар ахбороти эшитилди. Мулоқотда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т. Исматиллаев, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси А.Нажмиддинов, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовлар иштирок этиб, маҳалла еттилиги олдида турган вазифаларни белгилаб беришди.






