Уйчи тумани бўйича минглаб ўғил-қизларни бирлаштирган спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

40-ИДУМ мини футбол майдонида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Туман маданият бўлими санъаткорлари маданий хизмат кўрсатишди.

Ғолиб жамоалар диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.