Спортнинг ММА тури бўйича 30 май – 3 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида “Наманган қалқон махсус гуруҳ” нодавлат таълим муассасасининг 7 нафар курсанти нуфузли ўринларни эгаллаб, чемпионлик шарафи билан қайтмоқда.
Меҳрибон Муҳамедова олтин медаль, Дубайда бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди ва ҳозирданоқ олийгоҳга кириш учун 156 баллга эга бўлди.
Лола Раҳмонова, Зилола Долимжонова, Мухлиса Ёқубжонова, Муқаддас Турғунбоева, Чарос Муҳамедова 2-ўринни, Севара Сойибназарова 3-ўринни қўлга киритишди.
Тўмарисларимга омад тилаб, спорт тренери Ш. Бурхониддиновга, Қ.Неъматиллаевларга миннатдорчилик билдираман.
Саодат ЭГАМОВА,НТМ директори.






