Уйчи туманидаги 16-мактабда 9-синф битирувчилари учун давлат имтиҳонлари бошланди.

Бугун она тили ва адабиёти фанидан бошланган имтиҳон аввалида мактаб директори Ҳалимжон Муродов ўқувчи-ёшларга синовларни муваффақиятли топширишларида омад тилади.

Она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Дилбархон Райимова, Гавҳар Солиева, Мунисхон Шоқаламова, Гулшода Жаҳонгировалар 9-синфларда имтиҳонни юқори савияда, шаффофлик  асосида ўтказилишини таъминлашмоқда.

Умиджон СУЛТОНОВ.