р юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар шу муқаддас ойда Ҳаж зиёратига бориб, Ҳаж амалларини адо этишади.

Шу мақсад йўлида  Уйчи тумани фуқаролари ҳам муборак  Ҳаж сафарига бориб келишади. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатиляпти, қулай шарт-шароитлар яратиб берилмокда.

Бугун   66 нафар Уйчи тумани фуқаролари муборак Ҳаж зиёратига жўнаб кетмоқда. 1-касб-ҳунар мактабида уларни кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева,  имом-ҳатиблар иштирок этиб, бўлажак ҳожиларимизга эсон-омон муборак қадамжони зиёрат қилиб келишларини тиладилар.

Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.