Йиғилишни туман ҳокими Ш. Мусаев очди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг .2024 йил 18 майдаги «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 292-сонли қарори ижроси, мигрантларни аниқлаш ва иш билан таъминлаш, ёшларга ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.






