Уйчи  тумани  марказий ММТПда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарликка бағишланган семинар ўтказилди.

Жорий йилда туманда  6385 гектар майдонда ғалла парваришланяпти. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 20 та отряд ташкил этилиб, 20 та ўрим комбайни бириктирилди, кўчма уйлар ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир ўрим комбайнига 5 донадан жами 100 та дон ташиш машинаси бириктирилди.

Мавсумолди тайёргарлик олдидан ўтказилган  семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят прокуратураси, ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман сектор раҳбарлари ҳамда соҳага дахлдор масъуллар иштирок этдилар. Техникаларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди ва зарур тавсиялар берилди.