🔰 Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари шу йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида Уйчи туманидаги "Қумтепа" маҳалласида бўлиб, маҳалла "еттилиги" ва маҳаллада ташкил этилган кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ҳам учрашганди.
✅ Бугун, 27 май кунги учрашувларимизни айнан шу маҳалладан бошладик. Сабаби ~ ушбу маҳалла мен сайланган 54-Норин сайлов округида жойлашган.
❗️Маҳалла раиси Зулфияхон ҳам, менга ҳамроҳлик қилган Уйчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳоджон ҳам Президент ташрифида давлатимиз раҳбари билан бевосита суҳбатда бўлганлар.
‼️Бугун улар билан ташрифдан сўнг ўтган икки ой мобайнида туманда ва маҳаллада амалга оширилган амалий ишлар билан танишишни бошладим.






