«Тадбиркор аёл» ишбилармон хотин-қизлар ассоциацияси Уйчи  тумани бўлими ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида 3 кунлик семинар-тренинг бошланди.

Бугун машғулотлар олдидан туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева  иштирок этиб, семинар ишига омад тилади.

Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги бизнесида аёллар ва ёшлар, шунингдек фермер аёллар салоҳиятини ошириш, аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлашда GALS методологиясини қўллашдан иборат.