Мактабда флористика ва фауна, компьютер лабораторияси, ментал арифметикаси, тўқиш конструкторлик ва лего йўналишлари бўйича тўгарак машғулотлари ташкиллаштирилган.

Тадбирда Наманган вилояти "Баркамол авлод " болалар мактаби директори Х. Маматова, Уйчи туман "Баркамол авлод" болалар мактаби директори Р.Режаббоевлар сўзга чиқдилар.

Камалак рангига мослаб 7 хил йўналишда кўргазма ва мастер класслар ташкил этилди. "Бичиш-тикиш" тўгарак аъзолари томонидан модалар намойиш қилинди. Шунингдек, тўгарак аъзолари томонидан айтилган шеър ва қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Ижодкор ёшларни оммага танитиш ҳамда билимларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир ғоятда мазмунли ўтди.