Уйчи тумани 3-сектордаги Гулистон МФЙ ҳудудида 9 гектар ер майдонига уста деҳқонлар томонидан январь ойида плёнка остига картошка экилган эди. Айни вақтда картошка ҳосили йиғиштириб олинмоқда.
Деҳқон Асатилла Исмоилов бошчилигида ўн нафар деҳқон 1,5 гектар майдондаги картошка ҳосилини йиғиштириб олишга киришди. Улар 50 тоннагача ҳосил олишни мўнжаллаб туришибди. Ҳозирда кунига бу ерда йигирмага яқин фуқаронинг мавсумий бандлиги таъминланмоқда. Деҳқонлар картошкани 3900 сўмдан бозорга етказиб бериб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда.






