Юзларидан нур ёғилиб турган бу фахрийлар “Уйчинома” газетасида кўп йиллар фаолият кўрсатган Жамилахон Ғаниева, Холиса Ҳусанова, собиқ туман босмахонаси ходимлари Мавлудахон Набиева, Дилбархон Мирзамаҳмудовалар. Улар касбининг фидойиси, камтарин ва самимий аёллар. Бугунги кунда кексалик гаштини суриб, фарзанд ва набиралари эъзозидалар.

"@UYCHI_ELON_24" канали раҳбари, қадрдоним Умаржон Мирҳакимов билан қилган йўқловимиз ва кичик совғамиз бу фариштали онахонларимизни беҳад мамнун этди.

Муҳаммадали ҚАМБАРОВ, Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Тарихий лаҳзаларни Умаржон Мирҳакимов тасвирга муҳрлади.