Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-711-сонли Қонуни билан Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Жиноят кодексининг 1863-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди: “Ушбу модданинг биринчи – тўртинчи қисмлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда қўлланилмайди”. Шунингдек, Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 2021-модда билан тўлдирилди: “2021-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундан ташқари, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
А.Акбаров, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси,
Н.Насритдинова, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг судья ёрдамчиси.






