Уйчи туманидаги 41-мактабда ота-оналар йиғилиши бўлиб, унда фарзанд тарбияси, "Сўнгги қўнғироқ" тадбирини ташкил этиш ва мактабнинг келгусидаги истиқболли режалари хусусидаги масалалар кўрилди.
Йиғилишни мактаб директори Р.Ҳошимова очди ва ўқув йилининг сўнгги 3 ойлиги натижалари, ижтимоий муаммолар ва келажакдаги режалари ҳақида қисқача маълумот берди.
Сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров томонидан фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳаракати, юриш-туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлишини таъкидлади.






