Уйчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида  халқ депутатлари туман Кенгашининг 71-сессияси бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.

Дастлаб  туман ИИБ бошлиғи ўринбосарининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2024 йил ўтган даврида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи”,  туман ҳокими Ш.Мусаевнинг “Аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича Уйчи туман ҳокимлигида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи” тингланди. 

Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг ижроси ҳақида”,  “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги 3787-IV/KҚ-642-IV сонли қўшма қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини Ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармонининг туманда ижроси ҳақида”, “Туманда соғлиқни сақлаш соҳасида 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида”, “Туман прокуратурасининг 2024 йил  4 майдаги 15/142292/2024-8EA-24 сонли тақдимномаси ҳақида”ги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.