Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда Уйчи туманидан Хизиробод МФЙда яшовчи Дилфузахон ва Улуғбек Болтабоевлар оиласи ҳам муносиб қатнашиб, рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлди.
Диплом ҳамда эсдалик совғасини Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова топширди.






