Уйчи туманидаги 13- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

40-ИМФМнинг 3-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган дастурда муҳтарам устозларга бағишлаб шеър, қўшиқ ва рақслар ўрин олди.

Тадбирда ота-оналар ва устозлар ҳам иштирок этиб, ундан катта таассуротлар билан қайтишди.Тадбир сўнгида ташкилотчи - бошланғич синф ўқитувчиси Ҳалима Мадаминовага байрамона кайфият улашгани учун барча самимий миннатдорчилик билдирди.