Уйчи туманидаги 26-мактабда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда спортнинг волейбол, мини футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича сектор босқичида ғолиб бўлган 84 нафар иштирокчи ўзаро беллашди. Мусобақа Низом талабларига асосан ўтказилди.
Аёллар ўртасидаги волейбол мусобақасида 22-мактаб, эркаклар ўртасидаги мини футбол мусобақасида 26-мактаб жамоаларига тенг келадигани топилмади.
Якунда ғолиб ва совриндорларга туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши, туман спорт мактабларининг диплом, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди






