Уйчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг 71-сессияси бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.

Дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармонининг туманда ижроси” муҳокама этилди. Сўнг “Уйчи тумани секторлар раҳбарларининг туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзаcидан 2024 йил II чорагига мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш ҳақида”ги, туман адлия бўлими бошлиғининг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти юзасидан ахбороти ҳақида, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан берилган таклифларга овоз бериш якунлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларни тасдиқлаш ва маблағларни йўналтириш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги “Маҳалладаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларининг “Маҳалла еттилиги”ни йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги KQ-706-IV сонли қарорларининг туманда ижросини таъминлаш ҳақида”ги масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.