Жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида IV Республика “Китобхонлик ҳафталиги” ўз ишини бошлади.

Уйчи туман маданият марказида ҳам  туман ахборот-кутубхона маркази томонидан  ушбу ҳафталикнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ҳафталик меҳмонлари, иштирокчилар, ташкилотчилар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг  ўринбосари А.Собиров сўзга чиқиб, барчани ҳафталикда фаол қатнашишга чақирди.

Шу куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Мустаҳкам оила - барқарор жамият асоси» номли грант лойиҳаси доирасида «Оила чароғбони, жамият кўрки»  мавзусидаги ижтимоий роликлар ҳамда мақолалар танлови ғолиблари “Уйчинома” газетаси сураткаш мухбири Самандар Маҳмуджонов ва ижодкор Марғуба Сиддиқовалар тақдирланишди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари  ҳамда 12-мактаб ижодкор ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди. Бир  гуруҳ фаол иштирокчилар тақдирланди.