Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳаллада кўча, хонадон кесимида Сайхунобод тажрибаси доирасида иш ташкил қилинган.
Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Мирзаев Бўстон маҳалласида бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича хонадонларни ўрганди.
Ўрганиш давомида фуқаро Р.Алижонов хонадонига кирилди. Хонадондаги 2 сотих ер майдонида иссиқхона бўлиб, 🍅помидор, 🥒бодринг, 3 сотих ерда 🥬карам экилган.
Мазкур экинлар эса атиги 10 кг. маҳаллий ўғит билан етиштирилаётганлиги ва дастлаб 30 миллион сўм даромад олингани, йил якунига қадар 70 миллион сўм даромат кутилаётгани эътиборни тортди.
Хонадон эгаси тажрибаси қўшниларга кенг тарғиб қилинмоқда.






