Унга “Аёллар дафтари”га киритилган 12 нафар ишсиз хотин-қиз жалб этилиб, уларга маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан субсидия асосида 12 та тикув машинаси олиб берилди. Равшанбек Қўчқоров лидер тадбиркор сифатида буюртмалар қабул қилиб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.
Цехнинг очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Мусаев, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи З. Икрамов қатнашдилар.






