Уйчи туманида ғўза майдонларида биринчи комплекс ишлов беришга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
"Қашқалдоқ Беруний" ММТП ҳудудидаги «Машад соҳибкори» фермер хўжалигида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А. Абдусаломов, туман ҳокими Ш. Мусаев, тегишли вилоят, туман ташкилотлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар давомида ғўза майдонларида культивация, ўтоқ ва чопиқ, ягоналаш, чуқур юмшатиш, ўғитлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш масалалари бўйича мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






