Наманган вилоят мелиоратив экспедиция бошқармаси бошлиғи К.Патхиддинов, Уйчи тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими котибият мудири О.Мавланов ҳамда мелиорация ходимлари билан Хўжаобод МФЙда яшовчи, бугунги кунда ишсиз ва оила аъзоларига ўз вақтида пул жўната олмаётган меҳнат мигрантлари хонадонларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Хўжаобод маҳалласининг "Нурли" кўчасида яшовчи Д. Жалилова хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Маҳалланинг "Афсона" кўчасида яшовчи Б.Нишоновнинг хонадонидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси бартараф этилиб, сув ўлчагич ўрнатилди, шу кўчада яшовчи С.Акбаровага ўзини-ўзи банд қилиш йўналишида тўлови учун маблағдан ёрдам кўрсатилиб, тикувчилик касбига ўқишга йўналтирилди.






