Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг раҳбари  Хайрилло Гаппоров , Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Уйчи туманида сайловчилар билан учрашдилар.

1-сектор ҳудудидаги 9-мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган мулоқотда маҳалла фуқаролар йиғинларининг еттилиги, фаоллар, сайловчилар вакиллари қатнашдилар.

Учрашув давомида томорқадан самарали фойдаланишда Сайхунобод тажрибасини кенг қўллаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида олиб борилаётган ислоҳотлар, энергетика тарифларидаги ўзгаришлар, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқи, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига нисбатан ҳуқуқ эътироф этилиши бўйича маълумотлар берилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.