Ушбу тадбир муносабати билан ташриф буюрган туман ММТБга қарашли умумтаълим мактабларининг битирувчилари ёшларнинг билим олишлари ва амалий машғулотларни ўтилиши бўйича яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Техникум директори Н. Мамасолиева ўқув йилидаги йўналишлар бўйича тўлиқ маълумот берди ва   ёшларнинг келажакда ўз орзу-мақсадлари амалга ошишида тилаклар билдирди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур ҳам ташриф буюрган устозлар ва ёшларга манзур бўлди.