Мамлакатимиз раҳбарининг  2024 йил 5 апрелдаги  «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Уйчи туманида 1120 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун деҳқончилик қилиш учун юз нафар ёшга ер майдони  ажратиб берилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сектор раҳбарлари билан биргаликда туманнинг 1-секторида жойлашган А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидан ажратилган 3,9 гектар экин майдонини 26 нафар ёшга тарқатилиш жараёнида қатнашди.

Туманнинг Дўстлик, Ёркатай, Мирзаровот, Истиқлол ва Ўнҳаят маҳаллаларида яшовчи  ёшларга  ердан фойдаланиш тартиб-қоидалари тушунтирилди. Кўпроқ самара олиш учун “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилига амал қилиш, лидер тадбиркорлар  орқали зарур эҳтиёжларга бериладиган кредит маблағлари тавсия этилди.

Агар бу ерлар 30 йил муддатга берилишини ҳисобга олсак, ҳар қандай оила турмуш тарзини яхшилаши учун  катта имкониятдир.