“Тоза ҳудуд” ДУК Уйчи туман бўлими бугунги кунда тумандаги 56 та МФЙдан 29 тасига хизмат кўрсатади. 16 та чиқинди ташиш техникаси ажратилган бўлиб, 40 нафар ишчи-ходим фаолият олиб боради. Ёқилғидаги узилишлар ҳамда техникаларнинг носозлиги сабабли эътирозлар кўпайган эди.
Бугун туман прокурори А.Тухтасинов бўлим фаолияти билан танишиб, ҳафтасига икки мартадан чиқиндиларни олиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, нореал қарздорликларни бартараф этиш, маблағ ундиришни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.






