Учрашувда, хусусан, миграциядаги ёшларнинг ота-оналари, миграциядан қайтган ҳамда оғир тоифадаги ёшлар туман раҳбарига ўзларини қийнаётган масалалар билан мурожаат қилишди.
Мурожаатлар орасида ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш учун ер ажратиш, субсидия асосида ускуна олиш каби масалалар ўрин олган.
Кредит олиш, иш билан таъминлаш каби масалалардаги мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди.






